Кўршапалаклар COVID-19 нинг келиб чиқиш манбаси бўлган...ми?

Кўршапалаклар COVID-19 нинг келиб чиқиш манбаси бўлган...ми?

COVID-19 нинг келиб чиқишини текшириш учун Хитойга борадиган Жаҳон Соғлиқни сақлаш халқаро экспертлар гуруҳи аъзоси Марион Купманс Хитойда импорт қилинган музлатилган озиқ-овқат билан боғлиқ сўнгги вирус тарқалишини сирли деб топди.

Ҳукумат сўнгги ойларда мамлакатнинг турли шаҳарларида муайян COVID-19 касалликлари ҳақида бир неча бор хабар берган ва вирусни «урчиши»ни импорт қилинган музлатилган балиқ маҳсулот пакетларида аниқланиши билан боғлаган.

"Ҳа, биз бу масалани ҳамкасблар билан муҳокама қилдик. Менимча, бу энг сирли саволлардан бири. Биз вирусни юқтиришнинг асосий йўли ҳаво томчилар ва аэрозоллар эканлигини биламиз. SAPS мисолида бошқа йўллар орқали юқиш ҳоллари мавжудлигини, атроф-муҳит зарарланган бўлиши мумкинлигини ҳам кўрдик. Аммо вирус ҳақида билганларимизни ҳисобга олган ҳолда, вирус қандай «ўлмай қолиши» мумкинлигини тушуниш мен учун қийин", деди Купманс Хитойнинг CGTN телеканалига берган интервьюсида.

Шуни аниқ айтиш мумкинки, музлатилган озиқ-овқат пакетлари юзасида вирус узоқроқ яшаши аниқ ва бу маълумот батафсил ўрганилиши керак.

"Буни аниқ тушунчами ёки вирус айланиб юрадиган бошқа макон борми, буни тушуниш муҳим. Масалан кўршапалаклар COVID-19 нинг келиб чиқиш манбаси бўлгани эҳтимоли ҳам бор",  деди Купманс.

Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси ЖССТ мутахассислари делегацияси томонлар келишувига биноан эртага, 14 январь куни COVID-19 нинг келиб чиқишини ўрганиш, олимларни қийнаётган ўнлаб саволларга жавоб топиш умидида Хитойга ташриф буюришини маълум қилди.

Г.Холдорова тайёрлади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!