Кўриш қобилиятини яхшилаш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш керак?

Кўриш қобилиятини яхшилаш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш керак?

Шифокор кўриш қобилиятини яхшилаш учун қайси витаминлар керак эканлигини айтди
Сабзи ёки қорағатнинг кўришни тиклашда фойдаси йўқ, дейди тиббиёт фанлари номзоди, шифокор-парҳезшунос, гастроэнтеролог Маргарита Арзуманян.
Шифокорнинг айтишича, кўришни яхшилаш, ҳозирги ҳолатини сақлаш учун истеъмол қилинаётган озиқ-овқатлар турлича бўлиши керак.
“Омега-3 ёғ кислотаси, лютеин, рух, шунингдек, А, В, С и Е витаминлари етарлича бўлиши шарт. Ва бу витаминларнинг барчасини оддий озиқ-овқат маҳсулотларидан олиш мумкин”, -дейди шифокор.
Мутахассиснинг таъкидлашича, омега-3 кислотаси барча балиқ гўштида, лютеин - яшил салатда, рух моддаси эса дуккакли маҳсулотларда кўп. Шунингдек, ёнғоқ ва пистада ҳам кўзлар учун фойдали витаминлар бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!