Кўриб қўйинг! Трампнинг Гренландиядаги тасаввурий минораси

Кўриб қўйинг! Трампнинг Гренландиядаги тасаввурий минораси

АҚШ Президенти Доналд Трaмп Гренландияни сотиб олиш таклифини ёритиб, кичик бир қишлоққа қурилган Трaмп минорасининг тасаввурий тасвирини  (фотомонтаж) Twitterдаги саҳифасида эълон қилди.

Бу сурат якшанба куни Арктика ҳудудини сотиб олиш бўйича битимга "стратегик " қизиқиш билдирганидан сўнг пайдо бўлди.



Бироқ, Дания бош вазири бунга тезда жавоб қайтарди ва Гренландиянинг сотилмаслигини ва уни АҚШга сотиш ғояси асосиз эканини айтди.

"Гренландия сотилмайди. Гренландия Данияга эмас. Гренландия Гренландияга тегишли.”- дейди Дания Бош вазири Метте Фредериксен якшанба куни Гренландияга қилган ташрифи чоғида "Сермитсиақ" газетасига берган интервьюсида.

Трaмп келгуси ойнинг бошида Копенгагенга ташриф буюради, Фредериксен ва Даниянинг автоном ҳудуди бўлган Гренландия Бош вазир Ким Килсен билан учрашувларнинг кун тартибида Арктика масаласи ҳам кўриб чиқилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!