Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон Шимолий Кореяни мағлубиятга учратди

Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон Шимолий Кореяни мағлубиятга учратди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эктор Купер бошчилигида ниҳоят биринчи ғалабасини қўлга киритди.

Шимолий Кореяга қарши кечган ўйинда Марат Бикмаевнинг дубли терма жамоамизга ишончли ғалабани туҳфа этди. Аммо бу муҳими эмас. Муҳими шуки, терма жамоамизнинг тактикаси ўзгарди, Эктор Купернинг Европа футболи об-ҳавосини олиб кираётгани секин-аста сезилди.

Аслида, вакилларимиз кўплаб имкониятлардан фойдалана олишмади. Одил Аҳмедов жуда қулай вазиятни кўкка совурган бўлса, Марат Бикмаевнинг ўзи камида 3 та гол киритиши мумкин эди.

Терма жамоамиз ўйинида марказдан ёриб кириш ҳолати, кутилмаган қарорлар, кескин тўп узатишлар — ҳамма-ҳаммаси Купернинг фалсафаси сезилаётганидан дарак. Терма жамоамизга кейинги ўйинларда ҳам омад тилаб қоламиз.

Ўзбекистон - КХДР 2:0

Ҳакамлар: Дмитрий Машенцев, Баҳодир Қўчқоров, Исмоил Толибжонов (учаласи Қирғизистон). Жасур Мухторов (Ўзбекистон)

Голлар: Марат Бикмаев 37, - 1:0. Марат Бикмаев 90+1, - 2:0.

Ўзбекистон - 1.Игнатий Нестеров - 24.Даврон Ҳошимов, 31.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 29.Владимир Козак - 7.Азизбек Ҳайдаров (15.Одилжон Ҳамробеков, 36), 16.Отабек Шукуров - 9.Одил Аҳмедов (22.Жавоҳир Сидиқов, 70), 27.Достон Ҳамдамов (17.Иван Нагаев, 67) (6.Ҳусниддин Ғофуров, 83), 14.Элдор Шомуродов (8.Икром Алибоев, 66) - 10.Марат Бикмаев
Захира: 25.Роман Абдулов, 30.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Достон Турсунов, 13.Олег Зотеев, 20.Ислом Тўхтахўжаев,

КХДР - 1.Ри Мёнг Гук (18.Син Хёк, 46), 3.Жан Кук Чол, 5.Ан Сонг Ил, 6.Ри Ун Чол, 7.Канг Кук Чол (2.Ан Ил Бом, 30), 9.Ким Йонг Ил, 11.Жонг Ил Гван, 19.Рим Кванг Хёк, 20.Ри Тонг Ил, 25.Ким Ю Сонг, 17.Ри Чаг Хо
Захира: 21.Канг Жу Хёк, 2.Ким Чол Бом, 4.Ким Сог Мин, 8.Хан Таг Хёк, 14.Ри Кум Чол, 15.Жо Кванг Мёнг, 16.Ким Кук Бом, 23.У Ил Ганг, 22.Сим Хён Жин.

Манба: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!