Кўп қаватли уйларнинг бири ёнидан номаълум шахснинг мурдаси топилди

Кўп қаватли уйларнинг бири ёнидан номаълум шахснинг мурдаси топилди

Украина пойтахтининг Радужна кўчасидан номаълум шахснинг мурдаси топилди. Номаълум шахснинг жасади 16 қаватли уйнинг тагида аниқланган.

Ҳодиса ҳақида Politeka нашри хабар тарқатди. Маълум бўлишича, номаълум шахнинг мурдаси ҳақидаги хабар фавқулодда вазиятлар ходимларига 19 январ куни кечаси келиб тушган.

Тахмин қилинишича, номаълум шахс кўп қаватли уйнинг деразасидан сакраган бўлиши мумкин.

Содир бўлган ҳодиса хусусида ҳозирча бошқа ҳеч нарса маълум эмас.

Тергов жараёни давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!