Кўп қаватли уйда портлаш юз берди (фото)

Кўп қаватли уйда портлаш юз берди (фото)

Германиянинг Бланкенбург шаҳрида кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости MDR телеканалига асосан хабар қилди.

Хабарда айтилишича, бугун эрталаб маҳаллий вақт соат 8:55 да Бланкенбург шаҳридаги беш қаватли уйда портлаш юз берди.

Портлаш оқибатида 25 киши жароҳатланди. Таъкидланишича, бир киши ҳалок бўлди.

Воқеа жойида 160 нафар қутқарувчи ишламоқда, тиббиёт вертолётлари жалб қилинган. Бинодан аҳоли тўлиқ эвакуация қилинган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!