Кўнгли бўшлар кўрмасин! АҚШда футболчи ва ҳакамнинг ўлиб кетишига бир баҳя қолди (видео)

Кўнгли бўшлар кўрмасин! АҚШда футболчи ва ҳакамнинг ўлиб кетишига бир баҳя қолди (видео)

АҚШнинг Арканзас штадида мактаб жамоалари ўртасидаги ўйинда ўта хавфли ҳолат содир бўлди.

Футболчилардан бири тўпни ён чизиқдан ўйинга киритаётганида прожектор ўрнатилган столба футболчи ва ён ҳакамнинг устига қулади. Goal.com нинг ёзишича, ҳакам оёғининг икки жойидан жароҳат олган, футболчининг эса оёғи ва бошига жиддий шикаст етган.

Маълумотларга кўра, столбанинг қулашига кучли шамол сабаб бўлган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!