Кун латифаси

Кун латифаси

***

Психиатр қабулига она қизини олиб келди.

Она:

Биласизми, қизим юрган йўлида кулаверадиган бўлиб қолди.

Врач:

— Сиз қизингизнинг сочини янаям қаттиқроқ турмакласангиз, нафақат куладиган, балки, гапирадиган ҳам бўлиб қолади.

 

***

Профессор дистрофиклар палатасига кириб деди:

— Салом, лочинлар!

— Биз лочинлар эмасмиз. Ҳамшира шамоллатгични ёқиб қўйди холос.

 

***

Бир киши касалхонага келиб ҳамширага деди:

— Мен бемор Тошматовни кўришим керак эди.

— Портлаган динамит остида қолганми?

— Ҳа, ўша.

— У 23,24,25-палаталарда ётибди.

 

***       

Болакайдан сўрашди:

— Айт-чи, энг катта орзуинг нима?

— Бизнинг маҳаллий футбол жамоамиз шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлишини хоҳлайман.

 

***

Футбол мусобақаси пайтида жала қуйиб юборди. Аъзойи бадани шаллабо бўлган эркак ёнидаги шеригига деди:

— Қара, шундай ҳавода хотиним футболга келмасдан кўчада сайр қилиб келишни талаб қилди-я!

 

***

— Менинг энг нозик нуқтам — бу футбол. Мен ўйингоҳда эрталабдан то кечгача ҳам ўтира оламан.

— Бунга хотинингизнинг муносабати қандай?

-  Хотиним? Ие, иш вақтида нима билан шуғулланишимнинг унга нима фарқи бор?

 

***

Йигит бошлиғи ҳузурига кириб деди:

— Тушдан кейин менга рухсат бериб турсангиз! Тоғам оламдан ўтди. Таъзиясига бормасам бўлмайди.

Рухсат берилди. Тушдан сўнг бошлиқ ўйингоҳга келиб ўриндиққа ўтирса, ёнида ишдан рухсат сўраган йигит ўтирибди.

— Ие, бу ерда нима қилаяпсан? Тоғангнинг таъзиясига кетмадингми?

— Озгина сабр қилинг! Ҳали ўйин тугасин, кўрасиз... Тоғам шу матчда ҳакамлик қилаяпти.

 

***

Футбол мусобақаси вақтида томошабинларнинг бири болакайдан сўради:

— Шундай қиммат чиптани қаердан олдинг?

— Дадам олиб берди.

— Дадангнинг ўзи қани?

— Уйда чиптасини излаяпти.

 

***

Эркак таътилдан қайтгач, ҳамкасбига деди:

— Қуриб кетсин!.. Таътилга чиққан куним кечқурун хотиним дастурхон тузади. Ичдик. Эрталаб уйғотаяпти:

— Дадаси, туринг, ишга кеч қоласиз!

 

***

Икки чукча ўтириб олиб бомбани майдалаяпти. Ўткинчи деди:

— Вей, жиннимисанлар? Ҳозир портлаб кетади-ку!

— Ҳечқиси йўқ. Портлаб кетса, бизда яна битта бомба бор.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!