Кун кулгиси!.. (20-қисм)

Кун кулгиси!.. (20-қисм)

Касалхонанинг «Тез ёрдам» бўлими. Врач бир гуруҳ беморларни кўздан кечиряпти. Барчаларининг боши жароҳатланган. Биринчисидан сўради:
— Нима бўлди?
— Ўқлоғ билан уришди.
— Сизга нима бўлди?
— Мениям ўқлоғ билан уришди.
— Сизни-чи?
— Мени ҳам.
— Қизиқ, эпиидемия тарқалганми нима бало? Нега ҳаммаларинг бир хил жароҳат олдингиз?
Беморлардан бири деди:
— Жонлантириш хонасига олиб кетилган бемор ёдингиздами? Ўшани хотини ўқлоғ кўтариб қуваётган экан. Ярамас, оломон ичига ўзини урди.
* * *
Бобо неварасидан сўради:
— Хўш, бугун мактабда неча баҳо олдинг?
— Ўн икки.
— Ие, қандай қилиб?
— Математикадан уч, она тилидан бир, мусиқадан беш ва инглиз тилидан уч баҳо олдим. Шуларни қўшса ўн икки бўлади, бобо.
* * *
Болакай балиқ овларди. Мактабдош дўсти келиб сўради:
— Қанақа балиқ овлаяпсан?
— Бақлажон.
— Ие, унақа балиқ йўқ-ку!
— Нега йўқ бўларкан? Бақлажон икраси борми, бор. Демак, бақлажон деган балиқ ҳам бўлади-да!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!