Кун кулгиси!.. (18-қисм)

Кун кулгиси!.. (18-қисм)

— Хўш, ўғлинг ким бўлмоқчи?

— Уми? Шахсий фирма очиб бирдан бойиб кетмоқчи.

— Муваффақиятлар қалай?

— Зўр! Ҳалитдан менга худди камбағал қариндошига қарагандек қарай бошлади.

* * *

Чол-кампир овқатланиб ўтиришарди. Бир маҳал чол тўсатдан қўлидаги қошиқ билан кампирининг башарасига туширди.

— Қайси гуноҳим учун уряпсиз?

— Овқатни чапиллатмай ейиш керак.

Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас, чол иккинчи марта кампирини қошиқ билан тушириб қолди.

— Вой, бу сафар нега урдингиз?

— Чапиллатганинг эсимга тушса, ғазабим қайнаб кетяпти.

* * *

Ота ўғлига насиҳат қиляпти:

Тошматвой, ўғлим, агар сен яхши ўқиганингда катта одам бўлардинг. Ҳозиргидай оддий мактаб директори бўлиб юрмасдинг.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!