Кун кулгиси!.. (17-қисм)

Кун кулгиси!.. (17-қисм)

Англия. Хизматкор лордга ҳисоб беряпти:

— Хўжайин, сиз йўғингизда хотинингиз яқинда ишга олинган ҳайдовчи билан қочиб кетди!

— Кўрдингми, Жонн, мен айтгандим-а бу ҳайдовчининг кўзлари яхши кўрмайди деб! Шубҳаларим тўғри чиқди-ку!

 

* * *

 

Қиз уйи ёнига дарахт кўчати ўтқазишни ният қилганди. Шу масалада боғбондан маслаҳат сўради.

— Мен ўтқазадиган дарахт кўчати улғайгач, шохлари тарвақайлаб кетмайдиган, аммо кўпроқ соя берадиган, кузда барглари тўкилмайдиган, қишда қуёш нури новдалари орасидан мўралаб менга илиқлик бағишлайдиган бўлиши керак. Қандай дарахт кўчати ўтқазишни маслаҳат берасиз?

Боғбон ўйланиб туриб жавоб қилди:

— Синглим… Сиз яхшиси, зонтик сотвола қолинг!

 

* * *

 

Икки жентльмен бойлар таклифига кўра қуюқ зиёфатда бўлиб уйга қайтишарди. Бири иккинчисидан сўради:

— Жаноб, нега бугун зиёфат пайтида нуқул чап биқинингиздаги аёлнинг қўлини ўпавердингиз?

Биласизми, жаноб, зиёфат эгалари менинг олдимга салфетка қўйишни унутишган экан.

 

* * *

 

Бастакор ўзининг янги куйини томошабинлар учун ижро этишдан аввал деди:

— Азиз томошабинлар, мен ҳозир сизларга ўзимнинг янги куйимни ижро этиб бермоқчиман. Лекин анчадан бери ўйлаб, бу куйга қандай ном беришни билмай юрибман. Илтимос, кимда янги ном масаласида фикр туғилса, менга айтинглар!

Бастакор куй ижросини бошлади. Орадан маълум вақт ўтиб яна томошабинларга деди:

— Хўш, кимдир янги ном ўйлаб топдими куйимга? Алё-ё!.. Ие, ҳаммалари ухлаб қолишибди-ку! Афсус! Ҳа, майли, тушундим! Демак, янги куйимга «Алла» деб ном бераман!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!