Кун кулгиси!.. (14-қисм)

Кун кулгиси!.. (14-қисм)

Пиёдалар ўтиш жойида машина пиёдани уриб кетди. Ҳайдовчи жабрланувчининг тепасига югуриб келди-да, деди:

— Омадингиз бор экан. Мен врачман!

Пиёда секин бошини кўтариб жавоб қилди:

— Сизнинг эса омадингиз йўқ экан. Мен адвокатман.

 

* * *

 

Йигит шифтга қараб нола қиларди:

— Тақдир, ҳой тақдир! Менга ақлли, гўзал, мени бутун борлиғи билан севадиган, «осмондаги ойни олиб бер» деб хархаша қилмайдиган, қучганимда ҳадеб ўзини тарозига солавермайдиган қизни ҳадя эт!

Интернет бир силтанди-да, мониторда қуйидаги жавоб пайдо бўлди:

«Сизнинг сўровингиз бўйича ҳеч нарса топилмади.»

 

* * *

 

Хотин:

— Уйқусизлик жонга тегди. Бу кечаям эрталабгача кўз юммадим, дадаси!

Эр:

— Ие, шунақами? Мениям ухламасин деб атайин хуррак отганмидинг ҳали?

* * *

Раҳбарнинг рашкчи хотини ўзига янги котиба излаётган эрига деди:

— Ёш, соҳибжамол, жозибали қизни топишни хаёлингизгаям келтирманг! Ундан кўра оилали, ўрта яшар, семиз, ҳатто тушингиздаям сизни ўзига ром қила олмайдиган аёлни топинг!

— Шунақами? Хўп, у ҳолда душанбадан ишга чиқаверишинг мумкин


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!