Кумушхон Файзуллаева “Токио–2020” Олимпиадасини олтинчи ўринда якунлади

Кумушхон Файзуллаева “Токио–2020” Олимпиадасини олтинчи ўринда якунлади

Оғир атлетика бўйича “Токио–2020” Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган вакиламиз Кумушхон Файзуллаеванинг якуний натижаси маълум.
-76 кг вазн тоифасида иштирок этган Файзуллаева даст кўтаришда 101 кг, силтаб кўтаришда 126 кг, умумий ҳисобда эса 227 кг натижа қайд этди. Ҳамюртимиз бу билан Олимпиадани олтинчи поғонада якунлади.

Бу вазн тоифасида эквадорлик Нейси Дахомес умумий ҳисобда 263 кг кўрсаткич билан ғалаба қозонди. Кумуш медаль АҚШ, бронза медали эса Мексика вакилаларига насиб этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!