Кулги ошхонаси

Кулги ошхонаси

Эркак кўчада танишини кўриб қолиб, деди:

— Мени кечир, дўстим!

— Нега?

— Хотиним янги норкали пальто сотиб олди.

— Ие, унда нега мендан кечирим сўраяпсан?

— Эртага сизларникига бориб хотинингга пальтосини кўз-кўз қилмоқчи.

 

***

— Дадаси, манави эски пальтомнинг тугмалари тўкилиб бўлди. Кўчага кийиб чиқишга номус қилаяпман.

— Майли, эртага олиб бераман.

— Вой, янги пальтоми?

— Йўқ, тугма.

 

***

— Дугонажон, эрингни эрта уйга қайтишга қандай ўргатдинг?

— Бу жуда оддий. Бир куни ярим тунда уйга кириб келганди, ётган еримда: “Эшмат ака, сизмисиз?” деб бақирдим.

— У-чи? У нима деди?

— Нима дерди? Исми Тошмат-ку! Шундан бери уйга эрта  келадиган бўлди.

 

***

— Маҳкамжон, бир саволимга жавоб бер. Сен қонуний никоҳ туфайли туғилганмисан?

— Йўқ, чала.

— Буни қандай тушуниш керак?

— Дадам уйланган эди, ойим эса йўқ.

 

***

— Ишонасанми, хотиним мени ташлаб кетди.

— Э, шунгаям қайғуриб ўтирибсанми? Бир шиша ароқ ол-да, ташвишлар уммонига шўнғиб кет!

— Иложи йўқ.

— Нега? Пулинг йўқми?

— Пул бор, аммо ташвишлар уммони йўқ.

 

***

Тун. Милиционер бир эркакни тўхтатиб сўради:

— Қаерга кетаяпсан?

— Ақл ва заковат ҳақида лекция тинглашга кетаяпман.

— Бу эртагингни бошқага айт. Ярим тунда ким сенга лекция ўқийман деб қараб турибди экан?

— Хотиним.

 

***

Хотин газета ўқиб туриб кутилмаганда эрига юзланиб деди:

— Қаранг, бир бой одам йигирма йил аввал ўзига турмушга чиқишни хоҳламаган аёлга эллик минг евро ҳадя қилиб юборибди.

— Оҳ, мана буни миннатдорчилик деса бўлади!

 

***

Чукча уйга кириб кела бошлаган меҳмонга деди:

— Тс-с!.. Ойимнинг яқиндагина кўзи ёриди. Ҳозир дам олаяпти. Безовта қилманг!

— Ие, отанг икки йилдан бери сафарда-ку!

— Нима қипти? Ҳар куни хат ёзишни канда қилгани йўқ.

 

***

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!