Кулги меҳмонхонаси!.. (42-қисм)

Кулги меҳмонхонаси!.. (42-қисм)

Қария қўшнисига ҳасрат қилаяпти:

— Илгари эркаклар аёлни кўрса, бош кийимини ечарди. Энди бўлса, қулоғидан ашула эшитадиган симни ечадиган бўлишибди.

 

***

Эркак денгиз бўйидан шиша топиб олди. “Ҳойнаҳой, ичида жин бўлса керак” деди-ю, ишқалай бошлади. Бир соат, икки соат ишқалади. Жиндан дарак йўқ, Охири чарчаб шишани бир четга қўйганди, ичидан овоз келди:

— Ҳой, жинни, аввал қопқоғини оч!

 

***

Автойўриқчи ҳайдовчиликни ўрганаётган қиздан сўради:

— Сизга кимдир кўзларингиз катта-катта, чиройли ва ажойиблигини айтганми?

— Айтган.           

— Унда нега шундай катта ва чиройли кўзларингиз йўл четидаги белгини кўра олмаяпти?

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!