Кулги бекати: Карантин ҳақида қувноқ ҳазиллар

Кулги бекати: Карантин ҳақида қувноқ ҳазиллар

Ҳурматли, қўшнилар!

— Ахлатларимни ўғирламанглар, илтимос! Ахир мен ҳам кўчага чиқишни хоҳлайман!

***

— Эҳ, қандай даврлар эди-я: Ишдан уйга, уйдан ишга…

— Энди-чи, уй-уй-уй-уй!

***

— Менга ҳозир банкдан қўнғироқ қилишди. Карантин муносабати билан кредит олишимизни тавсия қилишмоқда, фоиз ставкаси ўша-ўша. Тушунмадим, оғир аҳволда қолган менми ёки уларми?

— Улар шунчаки сенинг тириклигингга ишонч ҳосил қилишмоқчи бўлишган.

— Менинг набираларим уйда онлайн режимда таълим олишмоқда. Шу сабабли мактаб маъмурияти менга ремонт, янги парда ва мебель учун пул ўтказиб юборишини сўраб қоламан.

***

— Азизам, мен сени дунёни айлантираман, деб ваъда берган эдим. Хўш, хоним, қаерга бормоқчисиз?

— Вой, нималар деябсиз? Ахир карантин-ку?!

— Ҳа, майли ўзинг биласан. Мен сўзимда турдим, кейин гина қилиб юрма.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!