Кучли таъсир қилувчи моддаларнинг муомаласи тартибга солинади

Кучли таъсир қилувчи моддаларнинг муомаласи тартибга солинади

Ҳукуматнинг 2024 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида“ги 632-сон қарорига ШАРҲ

Сўнгги йилларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг янги турларини пайдо бўлаётганлиги ҳамда уларни инсон омилисиз интернетнинг ижтимоий тармоқлари орқали аҳоли, айниқса ёшлар орасида осон тарқатилаётганлиги масъул давлат органлари ва ташкилотларининг бу борадаги фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда қонунчилик базасини такомиллаштириш зарурлигини тақозо этмоқда.

Мамлакатда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тиббиёт амалиётида қўллаш, сақлаш, уларнинг ноқонуний муомаласини чеклаш, жисмоний шахслар томонидан улардан фойдаланиш ҳамда уларни йўқ қилиш тартибларини белгилаш зарурати туғилди.

Шу сабабли, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида“ги 2024 йил 4 октябрдаги 632-сон қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солувчи низом тасдиқланди.

Ушбу низомда қуйидагилар белгиланди. Хусусан:

- қонунчиликда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар тушунчаси киритилди;

- алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобга олиш, йўқ қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит ўтказиш тартиби белгиланди;

- республикада алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш жорий этилди;

- жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишлари тартиби киритилди;

- алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали реализация қилиниши қайд этилди;

-кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаб борувчи эксперт гуруҳи таркиби янгиланди.

Қарорнинг асосий жиҳатларини савол-жавоб кўринишида шарҳлашга ҳаракат қилинди:

Ушбу қарор нима мақсадда ишлаб чиқилди ва қачон кучга киради?

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласи устидан назоратни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 632-сонли қарори билан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу қарор қабул қилиниши «Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати»га киритилган алоҳида тоифадаги дори воситалари муомаласини, яъни уларни олиш, жўнатиш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш, сақлаш, сотиш, тақсимлаш, йўқ қилиш каби фаолият турларини тартибга солиш, шу билан бирга уларнинг ноқонуний муомаласини олдини олишга ёрдам беради.

Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга кириши белгиланган.

Ушбу қарорнинг қабул қилиниши кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласида туғиладиган саволларни бартараф этилишига ва кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган алоҳида дори воситаларни нотиббий мақсадларда истеъмол қилинишини тартибга солиш имконини беради.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27-центябрдаги 818-сон қарори билан бир қатор кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати тасдиқланган бўлиб, ҳозирги кунда ўзгартиришлар киритилишига нима сабаб бўлган?

Таъкидлаш жоизки, республикада дори воситаларининг ноқонуний айланиши ва уларнинг суиистеъмол қилинишига йўл қўймаслик, кучли таъсир қилувчи моддалар айланишини тартибга солишни такомиллаштириш, шунингдек, аҳолининг соғлиғини сақлашни таъминлаш, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш учун қўшимча имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиш мақсадида, 2019 йил 6-центябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинган (06.09.2019 й. кунидаги ПҚ-4438-сон).

Шунингдек, ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ҳукуматнинг «Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида»ги 2019 йил 27-центябрда 818-сон қарори қабул қилиниб, у билан 79 та кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати тасдиқланган ва унда «Залеплон», «Прегабалин», «Тропикамид», «Циклопентолат», «Габапентин» каби дори воситаларига «*» белгиси қўйилиб, улар алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар этиб белгиланган.

Бироқ, ҳуқуқ тартибот идоралари ва мутасадди ташкилотлар томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш ва уларнинг суиистеъмолини олдини олиш борасида кўрилаётган чораларга қарамасдан ҳанузгача республикада алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар билан боғлиқ тартиблар жорий этилмаган эди.

Хусусан, уларни олиб кириш, олиб чиқиш, транзит тарзида ўтказиш, ташиш, сақлаш, йўқ қилиш тартибларини жорий қилиш зарур эди.

Қарор билан тасдиқланган низомнинг моҳияти нимадан иборат?

Кучли таъсир қилувчи моддалар ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар атамалари амалдаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда келтирилмаганлиги боис, шу кунгача кўп тушунмовчиликлар юзага келган.

Шу сабабли, қарорда уларни ажратган ҳолда жисмоний ва юридик шахслар томонидан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни республикага олиб кириш ёки олиб чиқиш, уларни тайинлаш ва тайинланганлигини қайд этиш масалалари ёритилган. Шу билан бирга, барча хусусий ва давлат даволаш-профилактика муассасалари томонидан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг эҳтиёжини аниқлаш ва уларнинг ҳисоботини олиб бориш ва йўқ қилиш тартиби белгиланган.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар атамаси нимани англатади?

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар — нотиббий мақсадда фойдаланиш ёки дозаларнинг оширилиши натижасида инсон саломатлиги ва руҳиятига фаол таъсир кўрсатувчи, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатида «*» билан белгиланган моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситалари.

Кучли таъсир қилувчи моддалар ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг муомаласи бўйича ваколатли орган тайинланганми?

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солувчи ваколатли орган ҳисобланади.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг эҳтиёжи ким томонидан шакллантирилади?

Республиканинг барча хусусий ва давлат даволаш-профилактика муассасаларининг эҳтиёжларини ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати тизимидаги ташкилотлар ва илмий-тадқиқот институтлари ҳар йили тиббиёт мақсадларида фойдаланиладиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларга кейинги йилга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаб чиқадилар ҳамда ўз буюртманомаларини йиғма эҳтиёжни шакллантириш учун ҳисобот йилининг 1 июнига қадар ваколатли органга тақдим этадилар.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар дорихоналарда кирим ва чиқимлари оддий дори сингари амалга ошириладими?

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар миқдорий-буюм жиҳатдан ҳисобга олинади ва ҳисоби рақамланган, ип ўтказиб тикилган, ташкилот ёки корхона раҳбарининг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган, дорихоналарда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ҳисобга олиш китобида (китоб юритиш шакли низомга келтирилган) юритилади.

Ҳар бир алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи модда ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларининг дори шакли, дозаси учун алоҳида саҳифа очилади.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш, транзит тарзида ўтказиш учун рухсатнома талаб қилинадими?

Албатта, психотроп моддалар каби лицензияга эга юридик шахслар олиб кириш ва олиб чиқиш учун сертификат ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит тарзида ўтказиш учун ваколатли орган томонидан рухсатнома расмийлаштирилади.

Даволаш профилактика муассасаларида фойдаланиладиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар назорати қай йўсинда олиб борилади?

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар даволаш- профилактика муассасалари дорихонасидан бўлимларга (хоналарга) алоҳида талабномалар асосида олинади. Низомда белгиланган иловалар асосида ҳисобга олиш китоби юритилади, шунингдек, уларни тўғри сақланишига масъул ходим юридик шахс раҳбари томонидан тайинланади.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар қандай ҳолатларда йўқ қилинади?

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар уларнинг яроқлилик муддати тугаганда, улардан фойдаланиш имкониятини истисно этувчи кимёвий ёки физик таъсирга учраганда, уларнинг алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларга мансублигини аниқлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда йўқ қилинади.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ҳар бир даволаш профилактика муассасалари ўзида йўқ қила оладими?

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни йўқ қилиниши гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни йўқ қилишга лицензияга эга бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Лицензияси бўлмаган даволаш-профилактика муассасалари лицензияси бор литсензиат билан шартнома ва далолатнома асосида дориларни ўтказади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.

Бошқа давлатларда ҳам ушбу моддалар назоратга олинганми?

Мазкур қарор билан кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга олиш соҳасида илғор халқаро ва хорижий тажриба ўрганилди, хусусан, МДҲ давлатларидан Россия Федерацияси, Беларуссия, Украина кучли таъсир қилувчи моддаларни олиб кириш, олиб чиқиш, буюм-миқдор ҳисобини олиб бориш, эҳтиёжларини аниқлаш, уларни йўқ қилиш бўйича тартиблар ўрганилди ҳамда энг мақбуллари инобатга олинди.

Нима сабабдан сибутрамин моддаси алоҳида кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига қўшилди?

Ҳозирги кунда, сибутрамин номли кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар республикада авж олмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 9 ойи давомида жиноятчилардан 240365 дона ушбу турдаги дори воситалари мусодара қилиниб, ўтган йилнинг мазкур даврига солиштирганда 4 баробарга ортганлиги кузатилди.

Шу сабабли, Сибутрамин номли кучли таъсир қилувчи моддасининг ноқонуний муомаласи ва суиистеъмолини олдини олиш мақсадида, унга «*» белгиси қуйилиб алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан янги қарор қабул қилиниши зарурлиги нимага асосланган?

Ушбу қарор алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро норма ва қоидаларга мувофиқлаштириш, уларни назорат қилиш чораларини кучайтириши ҳамда шу орқали уларнинг ноқонуний савдога ўтиб кетишини олдини олиш имконини беради.

Қарор кимлар учун татбиқ этилади?

Қарор, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалардан тиббий ва илмий тадқиқот мақсадида фойдаланувчи, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддалар муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахслар, шунингдек, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

Қарор кучга киргунга қадар алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситалари қандай реализация қилинади?

Давлат рўйхатидан ўтказилган ва тиббиётда қўллашга рухсат этилган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар мазкур қарор кучга киргунга қадар улгуржи реализацияси билан шуғулланувчи ташкилотларга гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензия расмийлаштирилмасдан реализация қилишга ҳамда йўқ қилиш фаолияти учун лицензияга эга юридик шахсларга далолатнома асосида ўтказилишига ва йўқ қилинишига рухсат этилади.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар қандай дорихоналарда реализация қилинишига рухсат этилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Дори воситаларини ноқонуний айланишини олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида»ги 2019 йил 06-центябрдаги 4438-сонли қарорида қуйидаги тартиб: Хусусан, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган алоҳида дори воситалари буюм-миқдор жиҳатдан ҳисобга олиниши лозим ва уларнинг чакана реализацияси (берилиши) фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш (бериш) фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни реализацияси учун ким лицензия беради?

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни олиб кириш (олиб чиқиш), тиббиётда фойдаланиш ва сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш, йўқ қилиш билан боғлиқ фаолият Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятини Лицензияловчи органи томонидан берилган лицензия асосида амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қозоғистон Россия, Хитой, Туркия ва Марказий Осиё давлатларини ортда қолдирди

Қозоғистон иқтисодий фаровонлик бўйича 50 та давлат қаторига кўтарилди.

Таъзия! Ҳалима Ибрагимова вафот этди

Бу ҳақда Улуғбек Холмедов инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

MMA. Маҳмуд Мурадов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди

Аралаш яккакураш устамиз Маҳмуд Мурадов ўзининг ММАдаги навбатдаги жангини ўтказди.

Рустам Ашурматовнинг «Рубин»даги маоши маълум бўлди

Россия Премьер-лигасида фаолият юритаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматовнинг «Рубин» клубидаги маоши маълум бўлди.

Украина душман учун «Жаҳаннам» тайёрлади

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Борис Патон номидаги миллий мукофотни топшириш чоғида маълум қилди.

Ўзбекистонда ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

«Ўзгидромет» 9-11 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

«Ан-Наср» футболчиларига автомобил совға қилди. Роналду ва Манега BMW XM топширилди

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ўз футболчиларига қимматбаҳо совға тайёрлади.

Украина бешта шаҳарни йўқотиш хавфи остида

Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати, ҳарбий хизматчи Егор Фирсов маълум қилди.

Россия қораланди

Ғарб ЕХҲТ йиғилишида Россияни қоралади.

Туркия, Эрон, Россия, Қатар, Миср, Иордания ва бошқа давлатлар Сурия бўйича қўшма баёнот берди

Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Бугун кечқурун ва кундузи ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бугун тунда Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир бошланади ва тушгача давом этади. Ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

Россиялик полициячилар оммавий равишда ишдан кетмоқда

Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.

Россия Украинадан ерларини қайтариб олганини эълон қилди

Киев кучлари август ойида қуруқликдан у ерга катта ҳужум уюштирган эди.

16 декабрь куни яна изғирин совуқ қайтади

Ўзгидромет ўзининг 14-16 декабрь кунлари учун эълон қилган прогнозларида бу хақида маълум қилди.

Талабаларга Янги йил байрамини нишонлаш тақиқланди

Талабалар янги йил арафасида зиёфат уюштирмасликлари, шаҳар бўйлаб сайр қилмасликлари ҳақида тилхат ёзишга мажбур бўлишди.

Владимир Кличко Украина ҳимояси йўлида қанча спортчи ҳалок бўлганини айтди

Украинани ҳимоя қилиш йўлида 450 нафар спортчи ҳалок бўлди. Улардан 60 нафари биз каби боксчилар эди. Мен уларнинг аксариятини билардим

Михаил Шатский ўлдирилган бўлиши мумкин

Бу ҳақда журналист Александр Невзоров хабар берди, у ўз саҳифаларида ўлдирилган шахснинг суратларини чоп этган.

Ўзбекистонлик боксчи рақибини тишлагани учун олтин медалдан маҳрум бўлди

Ўзбекистонлик боксчи Ҳавасбек Асадуллаев финалда қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритганди. Бироқ жанг давомида у рақибини тишлаб олгани сабаб Осиё бокс конфедерацияси уни дисквалификация қилди. Олтин медал эса Аблайхон Жусуповга берилди.

Исроил қочқинлар лагерига ҳужум уюштирди: 25 нафар фаластинлик ҳалок бўлган

Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.

Тишларни учинчи марта ҳам ўстириш мумкин — япон олимлари

«Одамларнинг тишини учинчи марта ўстириб беришга қодир яширин тиш томирлари борлиги айтилаётгани ҳам инқилобий, ҳам баҳсли масала», — деди Гонконг университети эндодонтия клиник профессори Чэнфэй Чжан.

Медведев Трампни мақтаяпти

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ўз сиёсий рақибларини "йиқита олган" иқтидорли шахс таассуротини қолдирмоқда.

Украинани Европа Иттифоқига олиб киришни тўхтатиб бўлмайдими?

Германия канцлери Олаф Счолз Украинанинг Европа интеграцияси жараёнини ортга қайтариш мумкин эмаслигини айтиб, Россия президенти Владимир Путин ягона уруш мақсадига эришмаганини қўшимча қилди.

Россия бу талабларни қабул қилмаслигини айтмоқда

Путиннинг таклифлари қуйидагилардан иборат: Украина НАТОга қўшилмаслиги шарт ва Россия ўзи ҳозир Россияга қўшиб олганини эълон қилган Украинанинг тўртта вилоятининг бутун ҳудудига эга бўлиши керак.

Нацистлар Нусейрат лагеридаги Ал-Луҳлар оиласининг уйини портлатиб, 15 кишини ўлдирди

Уларнинг аксарияти аёллар ва болалар эди.

Путин ва Орбан телефонда нимани гаплашгани маълум қилинди

Венгрия раҳбари Трамп ва Путиннинг Европа Иттифоқидаги энг яқин сиёсий ҳамкори ҳисобланади.

Исроилнинг қўли журналистлар қони билан беланган

"Чегара билмас мухбирлар"га кўра, Исроил ҳарбий кучлари 2024 йилда касбий фаолияти туфайли ўлдирилган 54 журналистнинг учдан бирига жавобгар.

Футбол: 2030 ва 2034 йилларда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган мамлакатлар аниқланди

Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.

Дамашқда комендантлик соати бекор қилинди

Бир кун аввал Сурия мухолифати Дамашқ ва унинг атрофида «пойтахтнинг марказий маҳаллаларида оммавий талон-торож қилишни тўхтатиш» мақсадида жорий қилган комендантлик соати бекор қилинди.

Самарқандда боғча ёниб кетди

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилиниб, улар воқеа жойига соат 20:43 да етиб борган

Бойлиги 400 миллиард доллардан ошган биринчи одам

Bloomberg'га кўра, Илон Маск тарихда бойлиги 400 миллиард доллардан ошган биринчи инсон бўлди.

Трамп маъмуриятига яна бир миллиардер таклиф қилинди

Трамп билан бирга янги маъмуриятда ишлайдиган миллиардерлар сони ўн нафарга етди.

Исроил Сурияни босиб олмоқчи (ми)?

Исроил сионистик режимининг молия вазири Безалел Смотрих Сурия давлатини бутунлай босиб олиш вақти келганини айтмоқда.

Сурия янги урушга тайёр эмас!

Дунё Суриянинг янги ҳукуматидан қўрқмаслиги керак, деди "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" етакчиси Жўлоний Sky News телеканалига берган интервьюсида.

Асаднинг осиб ўлдирилган акаси тарихда қандай из қолдирди?

Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.

Ўзбекистонда Россия билан виза тартибини жорий этиш таклиф қилинди

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров Россия ва Ўзбекистон ўртасида виза тартибини жорий этиш ғоясини қўллаб-қувватлади.

Қозоғистонда куйдирги сабабли карантин жорий этилди

Вазир ветеринария назорати чоралари кучайтирилганини ҳам таъкидлади

Ислом ҳамкорлик ташкилоти: Биз бу ҳолатни кескин қоралаймиз!..

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Исроилнинг Сурияга қарашли ҳудудларни ишғол қилгани ва инфратузилма объектларига зарбалар берганини кескин қоралади.