Кучайтирилган карантин! Эртадан Қозоғистонда нималар тақиқланади?

Кучайтирилган карантин! Эртадан Қозоғистонда нималар тақиқланади?

Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабабли 5 июлдан 14 кунлик карантин чеклов чоралари жорий этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мазкур давлатнинг расмий ахборот манбаларига таяниб хабар бермоқда.  

Икки ҳафта давомида оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади ва одамларнинг ҳаракатланиши чекланади. Хусусан, уч нафардан ортиқ одам биргаликда кўча ва хиёбонларда юриши мумкин эмас, ёши 65дан ошганларнинг кўчага чиқиши тақиқланади.

— Гўзаллик салонлари, ёпиқ бозорлар, диний муассасалар, мактабгача таълим муассасалари, савдо марказлари ва бошқа қатор объектлар фаолияти тўхтатилади.

— Давлат органлари, идоралар, компания ва ташкилотларда ижтимоий масофа сақланиши талаб қилинади.

— Тиббиёт марказлари, дорихоналар, озиқ-овқат дўконлари ва очиқ бозорлар ишлашда давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!