"Кўчада гулхан ёқиб, жон сақлаётган" чилонзорликларнинг аҳволи нима бўлди?

A A A
"Кўчада гулхан ёқиб, жон сақлаётган" чилонзорликларнинг аҳволи нима бўлди?

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 20 квартали 4 уйда яшовчи аҳоли уйида свет ва газ бўлмаганлиги сабабли кўчада олов ёқиб исинаётганлиги ҳақидаги мурожаат эълон қилинди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мутасаддилари томонидан ушбу муаммолар юзасидан ўрганиш ўтказилиб, мазкур ҳолат бўйича қуйидагилар маълум қилинди.

Маълумки, Республикамиз бўйлаб кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши, газ босимининг пасайиши туфайли асосий юклама электр энергиясига тушганлиги сабабли жойлардаги мавжуд электр қурилмаларида ҳамда ҳаво тармоқларининг шикастланиши натижасида ҳудудларда электр таъминотида узилишларга сабаб болди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали тарарруфидаги Чилонзор туман электр таъминоти корхонасининг тезкор гуруҳ ишчи-ходимлари томонидан аварияни тезкорлик билан бартараф этиш учун барча зарур чоралар кўрилиб, ҳудудларда тезкор чиқиш бригадалари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шу куннинг ўзидаёқ авария ҳолати бартараф этилган.

Айни вақтда, Чилонзор тумани 20-мавзе 4-уйда яшовчи аҳоли хонадонлари электр таминоти билан таминланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!