Кроос «Реал» билан шартномани узайтиришдан бош тортди

Кроос «Реал» билан шартномани узайтиришдан бош тортди

«Реал» яримҳимоячиси Тони Кроос ушбу мавсумдан кейин фаолиятини якунлаши мумкин.

АS'нинг хабарига кўра, 32 ёшли футболчи мадридликлар билан ёзда тугайдиган шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилишдан бош тортмоқда.

Кроос имкон қадар кўп ўйнашни эмас, энг юқори чўққисида кетишни истайди. У 34 ёшдан кейин ўйнашни хоҳламайди. Қолаверса, Тони ёш футболчиларнинг ривожланишига халақит бермоқчи эмас.

Шу муносабат билан «Реал» аллақачон яримҳимоячига ўринбосар қидиришни бошлаган. Номзодлардан бири «Фламенго»дан — 21 ёшли бразилиялик Гомес да Силва.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!