Криштиану Роналду карантинда Қуръон ўқишни бошлади

Криштиану Роналду карантинда Қуръон ўқишни бошлади

Машҳур футболчи Криштиану Роналду коронавирус эпидемияси сабабли карантин пайтида Қуръон ўқишни бошлаганини айтди.

Яқинда Италиянинг "Ювентус" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду онасининг шифохонадан чиққани ҳақида гапираётиб, шундай деди: "Карантин ҳолатида одам ўзи билан ёлғиз қолади. Шу вақт ичида мен кўп китоб ўқидим, кўп ўйладим ... энди мен Қуръон ўқишни бошладим. "
Роналду мусулмон маданиятига биринчи марта мурожаат қилаётгани йўқ. "Реал Мадрид" футбол клубида Роналду билан жамоадош бўлган турк миллатига мансуб Месут Ўзил унга араб тили асослари ва Қуръони каримни ўқиш қоидаларини ўргатаётганини айтган эди. Ўзилнинг сўзларига кўра, Роналду Қуръон ўқишни, Ислом ҳақида ҳикояларни тинглашни жуда яхши кўради ва унинг энг севимли сураси "Фотиҳа" эди.

2013 йилда Саудия Арабистонининг " Mobily" уяли алоқа оператори португалиялик футболчи билан реклама шартномасини тузганида унга португал тилидаги Қуръони карим таржимасини тақдим этган эди.

Бундан ташқари, Роналду бир неча бор Фаластин халқини қўллаб-қувватлаб гапирган. Хусусан, Доғистоннинг тубжой халқлари ассамблеяси раиси Муртуз Гасангаджиев бир неча йил олдин португалиялик футболчидан иқтибос келтирган эди: “Мен лабларимда менинг исмимни айтиб кўзёш тўкаётган

Фаластин болаларига йиғламасдан қарай олмайман. Мен мусулмонларни жуда яхши кўраман, чунки уларнинг ҳаётлари тартибли ва идеалга ўхшайди. Мен Ислом ҳақида жуда кўп нарсани биламан ва ишонч билан айта оламанки, сўнгги пайтларда матбуотда бу дин ҳақида ёзилганларнинг ҳаммаси ёлғондир".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!