Криптовалютани қонуний тўлов воситаси сифатида тан олган биринчи мамлакат номи айтилди

Криптовалютани қонуний тўлов воситаси сифатида тан олган биринчи мамлакат номи айтилди

Салвадор биткойнни қонуний тўлов воситаси сифатида тан олган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди ва криптовалюта сотиб олишни бошлади. Бу ҳақда мамлакат президенти Найиб Букеле маълум қилди.

«Салвадор ҳозиргина ўзининг илк 200 биткойнини сотиб олди. Қисқа вақт ичида брокерларимиз янада кўпроқ сотиб олади», — деб ёзди Букеле Twitter саҳифасида.

Экспертларнинг фикрича, криптовалютадан фойдаланиш салвадорликларга меҳнат мигрантларининг хориждан пул ўтказишдаги комиссион харажатларида 400 млн долларгача тежашларига имкон беради, деб ёзади Reuters.

Аммо танқидчилар биткойнга ўтиш пул ювишга йўл очишидан огоҳлантирмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, бир биткойн нархи 50-52 минг доллар атрофида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!