Криптовалюта бозори икки кунда 15 фоизга тушиб кетди

Криптовалюта бозори икки кунда 15 фоизга тушиб кетди

ТОШКEНТ (Тuron24) – Охирги икки кун ичида Bitcoin курси 6,6 минг АҚШ долларидан 5,5 АҚШ долларига тушиб кетди. Унинг ортидан бошқа криптовалюталар нархи ҳам арзонлашган.

Охирги йиллар мобайнида криптовалюта курси динамикасининг пасайиши кузатилмоқда. Хусусан, ўтган йилнинг охирида Bitcoin нархи 17 минг долларни ташкил қилган бўлса, 2018 йилнинг 10 ойи мобайнида унинг қиймати 70 фоизга пасайди.

Ушбу ҳолатнинг сабаби ҳозирча номаълум, чунки криптовалюта курси ҳеч қандай нарсага боғлиқ эмас. Бундан ташқари, криптовалюта бозорининг регулятори ҳам мавжуд эмас.

Баъзи экспертлар фикрича, бунинг сабаби, уни сотиш ёки харид қилиш учун криптовалюта эгаларининг манипуляцияси бўлиши мумкин, дея ҳисоблашмоқда. Криптовалюта бозор ҳажми унча катта бўлмаганлиги сабабли (умумий ҳажми 182 млрд АҚШ долларига тенг), валюта операцияларига нисбатан юқори даражада сезувчан ҳисобланади.

Жорий йилнинг 3 июлида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича қарорга имзо чекканди. Қарорда асосан криптовалюта соҳасини ривожлантиришга урғу берилган.

Қарор ижроси сифатида Ўзбекистонда сентябрь ойи бошида илк "Мangu" криптовалютаси яратилган.

Manba: turon24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!