Крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди

Крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3388, 28.09.2022 й.).

Низомга кўра, Ўзбекистонда майнинг ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (майнерлар ва хизматлар провайдерлари) томонидан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар тўланади.

Шунга кўра, йиғимлар БҲМга нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

майнинг фаолияти учун – БҲМнинг 10 баравари (3 млн сўм);

хизматлар провайдерлари бўйича:

крипто-биржа фаолияти учун – БҲМнинг 400 баравари (120 млн сўм);
майнинг-пул фаолияти учун – БҲМнинг 100 баравари (30 млн сўм);
крипто-депозитарий фаолияти учун – БҲМнинг 5 баравари (1,5 млн сўм);
крипто-дўкон фаолияти учун – БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм).

Йиғимлар майнерлар ва хизматлар провайдерлари томонидан лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган пайтдан эътиборан ҳар ойда тўланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!