Кремль ошкор этди: Назарбоев истеъфосидан аввал Путин билан телефон орқали нималарни муҳокама қилган?

Кремль ошкор этди: Назарбоев истеъфосидан аввал Путин билан телефон орқали нималарни муҳокама қилган?

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Россия етакчиси Владимир Путинни ўзининг истеъфога чиқиш қарори ҳақида аввалдан огоҳлантириб қўйишни лозим топди. Президентларнинг телефон орқали бу мавзудаги суҳбатидан бир неча соат ўтиб, Назарбоев оммага ўз истеъфоси ҳақида эълон қилган. Бу ҳақдаь Кремль расмий вакили Дмитрий Песков 21 март куни маълум қилди.

 

Буни, эҳтимол, икки мамлакат ўртасидаги иттифоқчилик, дўстона алоқалар билан, шунингдек, Назарбоев ва Путин ўртасидаги шахсий муносабатлар натижасидир , - дея изоҳлаган матбуот котиби.

 

Песковнинг гувоҳлик беришича, Қозоғистоннинг собиқ раҳбари ўзининг давомчиси тўғрисида рус ҳамкасби билан маслаҳатлашмаган. Бу ҳақда гап бўлиши мумкин эмас , - дейди у журналистларнинг суҳбат чоғида Назарбоев Путин билан ўз ўрнига номзодларни муҳокама қилганми, дея берган саволига жавобан.

 

Бундан ташқари, Кремль вакили матбуот хизматлари телефондаги суҳбатдан у алоҳида характерга эга бўлгани учун хабардор қилинмаганини таъкидлади. Вакилнинг қўшимча қилишича, бу ҳолат қозоғистонлик ҳамкасбнинг ушбу кўриниш ва ҳажмдаги янгилик тўғрисида шахсан ўзи ахборот етказганиучун ҳам аҳамиятли.

189 март куни амалга оширилган телефондаги суҳбат тўғрисида Россия президентининг матбуот котиби хабар берган. Кейинроқ мазкур суҳбатнинг Назарбоевнинг истеъфоси тўғрисида бўлгани маълум бўлди. Давлат раҳбарлари Қозоғистон раҳбарининг қарорини муҳокама қилишган ҳамда келажакда ҳам алоқаларни сақлаб қолишга келишиб олишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!