Кремль Лавровдек машҳур эмаслигидан нолиган Боррель сўзларига муносабат билдирди

Кремль Лавровдек машҳур эмаслигидан нолиган Боррель сўзларига муносабат билдирди

Песков ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили ҳақиқатан ҳам Лавровдан камроқ машҳур эканини таъкидлади.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелнинг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб матбуотида ундан кўра машҳурроқ эканлиги ҳақидаги шикоятлари асосли. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“У ҳақли равишда шикоят қилди, у ҳақиқатан ҳам Лавровдан камроқ машҳур. Бунда унинг имконияти йўқ”, - деди Песков журналистларга. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Боррел аввалроқ Ғарб матбуотида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга қараганда унчалик машҳур эмаслигидан шикоят қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!