Кредит маблағларини талон-торож қилган жамият раҳбарининг яна бир фирибгарлиги фош бўлди

Кредит маблағларини талон-торож қилган жамият раҳбарининг яна бир фирибгарлиги фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.Q.” хусусий корхонаси раҳбари О.Ж. ва бошқалар корхонага банк муассасасидан ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун ажратилган 185 млн сўм кредит маблағларини бошқа мақсадларда сарфлаб, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек О.Ж. фуқаро Н.га тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйгач катта даромад олишга ваъда бериб, эвазига унинг 162 млн сўм нақд пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!