Краснодарда 6 та ўзбек автоҳалокатга учради, қурбонлар бор

Краснодарда 6 та ўзбек автоҳалокатга учради, қурбонлар бор

5 август куни Краснодар ўлкасининг Темрюк туманида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистоннинг 6 фуқароси жабрланган.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги бош консулхонасига хабарига кўра 2 киши вафот этган, улардан бирининг шахси аниқланмоқда. Қолганлари касалхонага жойлаштирилган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган, консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларини ҳал қилишда ёрдам кўрсатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!