Косонсой туманида автомобиллар тўқнашуви йўловчининг ўлимига сабаб бўлди

Косонсой туманида автомобиллар тўқнашуви йўловчининг ўлимига сабаб бўлди

2021 йил 25 июль куни соат 06:30 ларда, Косонсой-Исковат йўлининг 4-км.да, Косонсой тумани "Жар" МФЙ ҳудудида, Косонсой туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро "Дамас" русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Косонсой туманида яшовчи, 1973 й.т. фуқарони бошқарувидаги "ВАЗ-2106" русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўлни қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Косонсой туманида яшовчи, 1969 й.т. фуқарони бошқарувидаги "ВАЗ-2106" русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, "ВАЗ-2106" русумли автомашина ҳайдовчиси ўнг томон қовурға суягини ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган ҳамда шу автомашинада бўлган йўловчи, Косонсой туманида яшаган, 1971 й.т. фуқаро олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 25 июль куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!