Косонда туман ҳокими эканлиги айтилган Captiva фожиаси юзасидан расмий маълумот берилди

Косонда туман ҳокими эканлиги айтилган Captiva фожиаси юзасидан расмий маълумот берилди

2021 йил 15 январь куни интернет ижтимоий тармоқларида “Косонда Captiva уриб юборган йўловчи вафот этган: автомашина туман ҳокиминики экани айтилмоқда” сарлавҳали маълумот юзасидан расмий муносабат берилди.

2020 йил 12 декабрь куни соат 20:00 ларда Дж.Р. Бошқарувидаги Косон тумани ҳокимиятига тегишли, унга хизмат автомашинаси сифатида бириктирилган, «CAPTIVA» русумли, 70 027 КАА давлат рақамли автотранспорт воситасини, А-380, «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бенау» автомобиль йўлидан «Қарши-Косон» йўналиши томон ҳушёр ҳолатда бошқариб бораётиб, автомобиль йўлининг Косон тумани, «Ўрта Оброн» МФЙ, Мустақиллик кўчасидан ўтган 82-километрининг бошланиш жойига яқинлашганида, автомашина йўналишига нисбатан йўлнинг чап томонидан ўнг томонига қараб пиёда кесиб ўтаётган фуқаро Дж.Шни бошқарувидаги «CAPTIVA» русумли, 70 027 КАА давлат рақамли автотранспорт воситасининг олд ўнг томон қисми билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Оқибатда фуқаро Дж.Ш оғир тан шикасти олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жой Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси капитан Х.Валиев ва тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонидан кўздан кечирилиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Марҳум Дж.Шни ўлим сабабини аниқлаш мақсадида РСТЭИАМ Қашқадарё филиали экспертлари томонидан 12.12.2020 йилда суд тиббиёт экспертиза кўригидан ўтказилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Дж.Шни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этганлиги бўйича Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 12.12.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси жкнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш учун Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилган.

Ушбу жиноят иши Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан иш юритувга олиниб, дастлабаки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Жиноят иши бўйича судга оид автотехника, изшунослик ва транспорт бахолаш экспертизаси тайинланган.

Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича дастлабки тергов харакатлари Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан давом эттирилмоқда.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида транспорт воситасини Дж.Р бошқарганлиги маълум бўлди, шу сабабли фуқаро Дж.Р ҳимоячи иштирокида жиноят ишида ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, сўроқ қилинган.     

Кун.уз хабарида «Гувалак» маҳалласида яшовчи Раҳим Жўраев (ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳайдовчиси) ҳодиса вақти рулда бўлгани ёзилмоқда. Аслида эса Раҳим Жўраев ўша куни рулда бўлмагани ёзилади.

Ҳозирги кунга қадар ўтказилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида хизмат автомобили Дж.Рга бошқариш учун тегишли ҳужжатлар асосида топширилганлиги ва ҳодиса куни айнан у автомашинани бошқарганлиги аниқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!