Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш барчамизнинг вазифамиздир

Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш барчамизнинг вазифамиздир

Коррупцияга қарши курашиш ва жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш масалалари бугунги кунда долзарб бўлиб, мазкур масалаларга давлатимиз томонидан жиддий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини тубдан ошириш бўйича белгиланган вазифалар коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини яратиш тақозо этилиши таъқидланган. Жамоат ва давлат тизимининг деярли барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат сиёсати самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил қилинди.

Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири сифатида коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, соҳага оид ахборотларни тарқатиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитишни ташкил этиш орқали жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш ҳисобланади.

Aгентлик томонидан қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажариш учун барча фуқаролар ёрдам беришлари лозим ҳамда ушбу сиёсатни қўллаб-қувватлашлари керак. Ҳар бир фуқаро коррупция фактлари бўйича Агентликка ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилса, бу ҳақда тезкор чоралар кўриш ва бузилган ҳуқуқ ва манфаатларни тикланишига имкониятлар яратилади.

Коррупция усули орқали масалани ҳал қилишни истаган одамнинг қайси соҳада бўлишига қатъий назар, таълим соҳасида, тиббиёт, қурилиш, транспорт хизматлари ва ҳ.к. соҳаларида коррупцияга йўл қўйилган бўлса, албатта ушбу ҳолатда мансабдор шахснинг ўз мақеини суиистеъмол қилганлиги вужудга келади.

Шу сабабли бундай юқори даражада қабул қилинган коррупцияга қарши курашиш бўйича Президентимизнинг Фармони нафақат янги ташкил етилган коррупцияга қарши курашиш Агентлиги ёки Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши, балки ҳар куни ўз фаолиятини амалга оширадиган, ўқишни давом еттирадиган, даволанадиган ва бошқа ижтимоий масалаларни ҳал қиладиган мамлакатимизнинг барча фуқароларига ҳам тегишли.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳалқимиз коррупция каби ёвузликка қаршили кўрсатишларимиз мумкин.

Д. Суюнова, ТДЮУ доценти

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!