Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашларга ҳокимлар раис бўлди

Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашларга ҳокимлар раис бўлди

Бу Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши 21 августда қабул қилган Низомда акс этган.

Мазкур кенгашларга эса Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари раислари (ҳокимлар) раис сифатида тасдиқланган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов ушбу ҳолатга изоҳ берди, дея хабар қилди «Газета.uz» мухбири.

«Бу кенгашлар коррупцияга қарши курашувчи орган эмас... Бу идора коллегиал идора ҳисобланади», — деди у.

Таъкидланишича, аъзолар орасида 44 % ННТ ва ОАВ вакиллари, 17 % ижро ҳокимияти ва қолганлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралар ходимларидан иборат. «Бу ерда бир-бирини тийиб туриш принципи бор», — деди Бурхонов.

Антикоррупция агентлиги раҳбарининг қўшимча қилишича, агар ҳокимлар маҳаллий кенгаш раислигидан озод қилинса, унда Ҳудудий кенгаш раислари ҳам ўзгаради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!