Коронавируснинг юқумли бўлмаган тури ҳам мавжудми?

Коронавируснинг юқумли бўлмаган тури ҳам мавжудми?

— Коронавирус инфекцияси асосан касалланган бемор нафас чиқарганда майда зарралар билан атрофга тарқалади. Бу ҳолат хар сафар бемор акса урганда, йўталганда ва ҳатто гапирганда юз беради. 

Баъзи тадқиқотларнинг кўрсатишича заррачалар қўшиқ куйлаганда ва оддий нафас олганда хам тарқалади. Бу зарралар йирик бўлиб, улар маълум бир масофада тарқала олмайди ва тез пастга қулайди. 

Соғлом кишилар ушбу зарралар мавжуд бўлган ҳаводан нафас олганларида касалланишлари мумкин. Вирус инсон организмига шиллиқ қаватлар – оғиз, бурун ёки кўз орқали тушади. Вируснинг яшовчанлиги ташқи юзалар тури ва атроф муҳит шароитига боғлиқ равишда маълум муддат сақланиб қолади. 

Олимларнинг аниқлашларича вирус паст ҳароратда бир неча ҳафта, хона ҳароратида картонларда 24 соатгача, темир буюмларда 48 соатгача, пластик буюмларда эса 72 соатгача яшаб қолади. 

Касаллик юқумлилиги ва оила аъзоларига юқиш хавфи юқоридаги омиллардан келиб чиқади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!