Коронавируснинг янги тури — "му" штамми аниқланди. Мавжуд вакциналар самарасиз эканлиги айтилмоқда

Коронавируснинг янги тури — "му" штамми аниқланди. Мавжуд вакциналар самарасиз эканлиги айтилмоқда

Жанубий Кореянинг соғлиқни сақлаш идоралари мамлакатда коронавируснинг янги тури — "му" штамми тарқалганини қайд этди. РИА Новостига кўра, уч нафар кишида коронавируснинг янги тури аниқланган.

Расмийларнинг айтишича, барча ҳолатлар четдан келганларда қайд этилган. "Мамлакатда касаллик тарқалмаган", деди Жанубий Корея Миллий соғлиқни сақлаш институти юқумли касалликларни тадқиқ қилиш маркази раҳбари.

Янги "му" варианти "иммунитетдан қочиш" хусусиятига эга. Бу шуни англатадики, мавжуд вакциналар унга қарши самарасиз бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!