Коронавируснинг пайдо бўлиши ҳақида яна бир тахмин билдирилди

Коронавируснинг пайдо бўлиши ҳақида яна бир тахмин билдирилди

Коронавируснинг юзага келиши ҳақидаги энг катта тахмин олдингидек кўршапалаклар бўлиб турган бўлса-да, инсонга бу дард тўғридан-тўғри эмас, бирор бир жонзот воситасида ўтган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда “Вести в субботу” дастурида Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова хабар берди.

“Менимча, яна бироз тадқиқотлар олиб борилиши керак ва биз бу борада изланишларни давом эттиряпмиз. Аммо ҳақиқатга энг яқин тахмин бу албатта кўршапалаклар! Тўғри, кейинчалик вирус модификацияланган, чунки инсон ва кўршапалак ўртасида занжирнинг яна бир халқаси бўлган” – деди у.

11 январь куни Хитойга борган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг бир гуруҳи коронавируснинг Ухандан ташқарида юзага келган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни илгари сурган эди. Мазкур касаллик илк бор ушбу шаҳар ҳудудида аниқланган бўлса ҳам, Хитой ҳукумати ва олимлари вируснинг Уханда пайдо бўлгани ҳақидаги таминларни шубҳа остига олишган. Жумладан, олимлар ушбу вирус Уханда аниқланишидан анча аввал Италияда пайдо бўлгани ҳақида далилларни келтиришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!