Коронавируснинг иккинчи тўлқинида беморлар тезроқ вафот эта бошлайди — олимлар

Коронавируснинг иккинчи тўлқинида беморлар тезроқ вафот эта бошлайди — олимлар

CОVID-19 нинг иккинчи тўлқини пайтида беморлар икки баравар тезроқ вафот эта бошладилар, аммо ҳозирги пайтда шифокорлар самарали даволаш усулларига эга. Ушбу парадокс ҳақида Daily Mail британиялик олимларнинг Фавқулодда вазиятлар бўйича илмий маслаҳат гуруҳига берган ҳисоботига асосланиб хабар беради.

Хулосалар 80 мингга яқин беморларнинг маълумотларига асосланади.

"Маълумотлар шуни кўрсатадики, COVID-19 касалхонасига ётқизилган беморлар биринчи тўлқиндан кўра тезроқ ўлишади — ўртача бир ҳафтада. Бунга касалликни даволаш усуллари такомиллашганлиги сабаб бўлиши мумкин», — деб ёзади газета.

Олимлар ушбу парадоксни оддийгина тушунтирмоқдалар: энди кўпроқ вирус юқтирган одамларни қутқариш мумкин ва асосан соғлиғи заиф беморлар вафот этади.

Мутахассислар, шунингдек, SARC-CoV-2 вируси мутацияга қодир эканлигини тасдиқладилар.

Мутациялар касалликнинг оғирлиги ва давомийлигига таъсир қилмайди, балки касалликнинг юқишига, коронавирусларнинг тарқалиш "қобилияти"га таъсир қилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!