Коронавируснинг Ҳиндистонда тарқалган тури анча "қўрқинчли" – ЖССТ

Коронавируснинг Ҳиндистонда тарқалган тури анча "қўрқинчли" – ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистонда топилган коронавируснинг B. 1.617 вариантини "қўрқинчли" деб таснифлади, деб хабар берди Deutsche Welle.

B. 1.617 юқумли ва антитаначаларга "бефарқ" эканлиги ҳақида далиллар мавжуд, деди ЖССТ мутахассиси Мария ван Керхов.

«Шунинг учун биз уни хавфли вариант сифатида таснифлаймиз. Aммо B. 1.617ни вакциналарга нисбатан анча чидамли деб айтиш ҳали эрта», деди у.

Тадқиқотнинг дастлабки натижалари шуни кўрсатдики, B. 1.617 Ҳиндистонда айланиб юрадиган коронавируснинг бошқа вариантларига нисбатан тез тарқалмоқда. Aммо, ЖССТ учун ушбу мутация шу пайтгача фақат "қизиқиш" сифатида қабул қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!