Коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалишининг тўрт асосий сценарийси очиқланди

Коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалишининг тўрт асосий сценарийси очиқланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус душанба куни ўтказилган брифингда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳали ҳам ташвишга солаётганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, барча мамлакатлар хавф остида, лекин бу ҳаммага ҳам бир хил даражада таъсир кўрсатмайди.

Гебрейесуснинг таъкидлашича, дунёда душанба кунги ҳолатга кўра, 230 мингта янги коронавирус инфекцияси қайд этилган. Шу билан бирга, ушбу ҳолатларнинг ярми 2 мамлакатда, 80% и эса 10 та мамлакатда кузатилган.

«Коронавируснинг тарқалиши ҳақида огоҳлантирилган ва унга қарши тез ҳамда самарали чоралар кўрган мамлакатлар натижада катта авж олишларнинг олдини олишди», дейди ЖССТ раҳбари бу тарқалишнинг биринчи тури эканлигини таъкидлар экан.

Иккинчи сценарий эса Европанинг кўпгина мамлакатларида кузатилган, уларда кенг кўламли авж олиш ҳолати юзага келган, аммо охир-оқибат кучли ҳукумат ва аҳолининг саводхонлиги туфайли хасталик назоратга олинган.

Учинчи сценарий биринчи тўлқинни енгиб ўтган, аммо чеклов чораларини юмшатгандан сўнг, янги зарбани қабул қилган давлатларда қайд этилган.

Тўртинчи вариант кузатилаётган давлатлар - Шимолий ва Жанубий Америка, Жанубий Осиё, Африканинг бир қатор мамлакатлари бўлиб, бу ерда инфекциянинг интенсив тарқалиш босқичи мавжуд.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!