Коронавируснинг асосий мақсади маълум бўлди

Коронавируснинг асосий мақсади маълум бўлди

Россия Федерал биотиббиёт агентлигининг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси Владимир Никифоров "Оқшом Владимир Соловёв билан" дастурида коронавируснинг асосий мақсади нима эканлигини маълум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, вирусларнинг асосий мақсади кўпайишдир. «Вирус, агар шундай ёмон нарса бўлса ва бизни ўлдирмоқчи бўлса, унда Ер аллақачон бўшаб қолган ва ҳеч қандай тирик жон бўлмасди», дейди мутахассис. 

Вирус "касал, аммо тирик организмда" мавжуд бўлиши мумкинлигини таъкидлаган  ҳолда мутахассис инсониятни йўқ қилиш билан вирус ўзини ҳам ўлдиришини қўшимча қилди.

"Барча тирик мавжудотларнинг мақсади бор - ўзларини кўпайтириш", деди Никифоров.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!