Коронавируснинг 12 минг мутацияси аниқланди. Бу қанчалик хавфли?

Коронавируснинг 12 минг мутацияси аниқланди. Бу қанчалик хавфли?

Мутахассислар коронавируснинг 12 минг мутациясини ўрганишди ва уларнинг ҳеч бири юқумлилик даражасини оширмаслигини аниқлашди.

Тегишли мақола “Nature Communications” илмий журнали томонидан нашр этилди.

Таъкидланишича, коронавирус уч ҳолатда мутация қилиши мумкин: кўпайиш пайтида, бошқа вируслар билан ўзаро алоқада бўлганда ва уй эгасининг иммунитети туфайли.

Коронавируснинг биринчи ўзгариши март ойининг бошларида Европада S гени мутациясига эга штаммлар тарқала бошлаганида қайд этилган. Ушбу ген организмга кириб бориш учун жавоб берадиган қобиқнинг ўша қисмида оқсиллар ҳосил бўлишини назорат қилади.

Қайд этилишича, айни пайтда дунёда тарқалган янги турдаги коронавирус вирусларининг деярли барча ўзгаришларида ушбу D614G мутацияси мавжуд.

Тадқиқотчилар, шунингдек, кенг кўламли эмлашлар вируснинг янада юқумли бўлишига сабаб бўладиган янги мутацияларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!