Коронавирусни юқтиришга ҳаракат қилманг. Чунки...

Коронавирусни юқтиришга ҳаракат қилманг. Чунки...

Коронавирусни иложи борича тезроқ юқтириб олишга ҳаракат қилмаслик керак, чунки кейинчалик одам барибир, COVID-19га чалинади, аммо у пайтда хасталикни янада самарали даволаш имконияти кўпроқ бўлади.

 

Бу ҳақда Жорж Мейсон университети профессори, биология фанлари доктори Анча Баранова маълум қилди.

 

"Эпидемия бошланишида хасталикни юқтуриб олсангиз, унга қарши курашиш усуллари кам бўлади. Ҳозирги вақтда вируснинг қоннинг ивиш тизимини бузиши ва тромблар шаклланишига ҳисса қўшиши маълум бўлди, шунинг учун эндиликда беморларга антитромботик терапия буюрилмоқда”, - дейди мутахассис.

 

Бир ой олдин бундай маълумот йўқлигини қўшимча қилган Баранованинг сўзларига кўра, вирус "тарқалади ва заифлашади", шунингдек, симптомларсиз ҳолатлар сони ҳам кўпаяди.

 

Биологнинг таъкидлашича, энди дунёда вируснинг кўпроқ "юқумли" штаммлари устун келмоқда. Бироқ, бу унинг одамга кучли таъсир қилишини англатмайди, бошқа одамларга янада фаол таъсир қилишини кўрсатади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!