Коронавирусни йўқ қила оладиган қоғоз ихтиро қилинди

Коронавирусни йўқ қила оладиган қоғоз ихтиро қилинди

Чехия Фанлар академияси мутахассислари коронавирусни йўқ қила оладиган қоғоз ихтиро қилишди. Бу ҳақда “ЧТК” агентлиги хабар бермоқда.

"Ўтказилган тестлар 10 дақиқада CОVID типидаги вируснинг 70 фоизгача камайишини, 30 дақиқадан сўнг эса тўлиқ йўқ бўлишини кўрсатди", - демоқда Чехия Фанлар академияси вакили Иржи Собека.

Унинг сўзларига кўра, қоғоз кимёвий моддалар билан тўйинган, шунинг учун микроблар бир дақиқада 99%га сиртдан йўқ бўлиб кетади.

Ихтирочилар ушбу қоғоз пул ва ҳужжатлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилишига умид қилишмоқда. Яқин келажакда Чехия 10 тонна ана шундай қоғоз ишлаб чиқариши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!