Коронавирусни 4 кунда даволайдиган дори топилгани ростми?

Коронавирусни 4 кунда даволайдиган дори топилгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Туркия ва Хитойда коронавирусни даволовчи дори ихтиро қилингани, ҳатто, Туркияда бу ҳолат катта байрамга айланиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Уни ичган беморлар 4 кунда тузалиб кетаркан. Хўш, бу ростми? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков жавоб берди. Бу ҳақда "Qalampir" ёзмоқда.

“Агар шундай имконият бўлганда, коронавирус инфекцияси дунёни таҳликага солмаган бўларди. Ҳозир шундай катта тезлик, интенсивлик билан бу касаллик тарқаляптики, инсоният унга қарши ҳеч қандай чора тополмаяпти. Агар 4 кунджа даволаб юборадиган дори топилганда эди, аллақачон бундан бохабар бўлардик ва дунё ҳамжамияти уни жон дили билан ишлатган бўларди”, дейди Отабеков. 

Маълумот ўрнида, дунё миқёсида коронавирусни юқтириб олганлар 549 604 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 24 863 нафари вафот этди. 127 531 нафари соғайган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!