Коронавируслар ҳақида нималарни билмаймиз?

Коронавируслар ҳақида нималарни билмаймиз?

Айни пайтда коронавирус энг глобал муаммога айланиб бормоқда. Хўш, улар ҳақида нималарни биламизу, нималарни йўқ?

Коронавируслар (лотинчаси Coronaviridae) — 2020 йилни ҳам қўшганда 40 РНК вирусини ўз ичига олган оила бўлиб, улар инсон ва ҳайвонларга зарар етказади. Вирус номи унинг тузилишидан келиб чиққан: атрофидаги бошоқлар тожни эслатади.

Коронавируслар таркиби

✅ SARS-CoV вируси атипик пневмонияни қўзғатувчи бўлиб, касаллик дастлаб 2002 йилда Хитойнинг Гуандун вилоятида аниқланган;
✅ MERS-CoV вируси Яқин Шарқ респиратор синдроми бўлиб, 2015 йилда Жанубий Кореяда илк аломатлар аниқланган;
✅ 2019-nCoV вируси пневмониянинг янги турини келтириб чиқарган, 2019 йилда Хитойнинг Ухан вилоятидан тарқала бошлаган.

Коронавируслар шу пайтгача инсоният учун 3 марта хавф солган. Улар сутэмизувчилар (мушук, ит, чўчқа, қорамол) ва қушларда касалликни чақиради. Одамларда илк марта 1965 йилда аниқланган.

Коронавирусларнинг микроскопдан кўриниши акс этган сурат ҳам бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!