Коронавирусга қайта чалинмаслик учун нималар қилиш керак?

Коронавирусга қайта чалинмаслик учун нималар қилиш керак?

Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

Касал бўлмаслик учун унинг олдини олиш, яъни профилактика зарур.

Биринчи навбатда, иммунитетнинг юқори бўлишига эришиш, бунинг учун организмни чиниқтириш, гигиеник қоидаларга ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш (тўғри овқатланиш тамойилига амал қилиш, жисмоний фаоллик, зарарли одатлардан воз кечиш, руҳий хотиржамликка эришиш) зарур.

Тўғри овқатланиш:

🥗 кунига камида 4-5 маҳал овқат истеъмол қилиш,

🍶 таркибида ёғ, туз, шакар миқдори кўп бўлган озиқ-овқат маҳсулотлардан тийилиш,

🥤 кучли газланган рангли ҳамда энергетик ичимликлардан воз кечиш,

🍏 кунига 400 гр. дан кам бўлмаган миқдорда хом ҳолдаги мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш,

🥛 овқатнинг бир хилда бўлишидан чекланиб, рационга гўшт маҳсулотлари билан бир қаторда албатта сут ва қатиқ маҳсулотлари, дуккакликлар, кўкатларни қўшиб истеъмол қилиш зарур.

🧄 Шунингдек, грипп мавсумида пиёз, саримсоқ ва лимоннинг ҳам алоҳида ўрни борлигини унутмаслик керак.

Шунингдек, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан чекланиш, кўчага чиққанда ҳимоя воситаларидан тўғри ва тўлиқ фойдаланиш талаб этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!