Коронавирусга қарши ёрдам берадиган маҳсулотлар номи айтилди

Коронавирусга қарши ёрдам берадиган маҳсулотлар номи айтилди

Парҳезшунос Екатерина Бурляева коронавирусга чалинмаслик учун қандай маҳсулотлар ёрдам бериши мумкинлигини айтиб берди.

Мутахассисга кўра, ёнғоқ ва кунгабоқар ёғида мавжуд бўлган Е витамини танани юқумли касалликлардан ҳимоя қилишда самарали ҳисобланади.

Мутахассис шунингдек, С витаминига бой наъматак, қора смородина, карам, цитрус мевалар ва ширин қалампиридан фойдаланишни маслаҳат берди.

Бундан ташқари, Бурляева соғлом иммунитетнинг муҳим элементи бўлган рух моддасига бой маҳсулотларга эътибор қаратди. Бу мол гўшти ва товуқ жигари, пишлоқ ва ёнғоқлардир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!