Коронавирусга қарши вакцинани одамларда синовдан ўтказиш муддати маълум қилинди

Коронавирусга қарши вакцинани одамларда синовдан ўтказиш муддати маълум қилинди

Аввалроқ америкалик тиббиёт ходимлари янги турдаги коронавирусга қарши вакцинанинг дастлабки синовлари натижаларини эълон қилишганди. Бу ҳақда "Кун" нашри ёзмоқда.

Коронавирусга қарши вакцина прототиплари кемирувчилар ва приматларда синовдан ўтказилмоқда, одамларда синаш июндан бошланади. Бу ҳақда «Вектор» илмий маркази директори Ринат Максютов маълум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, вакцинани маймунларда синаш апрель охиригача ўтказилади, шундан сўнг клиник олди тадқиқотлари босқичига ўтилади. 

«Кейинги босқич эса одамларда ўтказилади», — деди у.

Максютов аввалроқ COVID-19 йўқолиб кетмаслигини, мавсумий касалликка айланиши мумкинлигини айтганди.

Куни кеча америкалик тиббиёт ходимлари янги турдаги коронавирусга қарши вакцинанинг дастлабки синовлари натижаларини эълон қилишди. Кўрсаткичлар умидли деб айтилмоқда, аммо олимларнинг олдинда қиладиган ишлари ҳали кўп.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!