Коронавирусга қарши вакцина можароси: АҚШга уч давлат халал бермоқда

Коронавирусга қарши вакцина можароси: АҚШга уч давлат халал бермоқда

Россия, Хитой ва Эрон Қўшма Штатларга коронавирусга қарши вакцинани олиш учун тўсиқлар яратмоқда, деди мамлакат Миллий аксил разведка ва хавфсизлик маркази директори Уильям Эванин.

Юқори даражадаги контрразведка ходимининг сўзларига кўра, "Россия аҳолисининг ярми мамлакатда ҳақиқий вакцина яратилганига ишонмайди", шунинг учун Россия қандай қилиб "вакцинани жаҳон бозорига олиб чиқмоқчи?". Эваниннинг қўшимча қилишича, у тилга олган мамлакатлар гўёки Қўшма Штатлар яратадиган ҳар қандай вакцинани "ўғирлашга" ҳаракат қилмоқда. У ушбу баёнотга оид далилларни келтирмади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Қўшма Штатларда коронавирусга қарши бир нечта вакциналарнинг клиник синовлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!