Коронавирусга қарши: уйда қандай дорилар бўлиши керак?

Коронавирусга қарши: уйда қандай дорилар бўлиши керак?

Пандемия пайтида шифокор келмасидан олдин ўзингизга ва яқинларингизга ёрдам бериш учун уйда биринчи ёрдам воситаси сифатида энг зарур дорилар: аспирин, антибиотиклар ва ацикловир бўлиши керак. Бу ҳақда россиялик терапевт Людмила Лапа айтиб ўтди.

Лапа, шунингдек, биринчи аломатларда шифокорни чақириш кераклигини қўшиб қўйди. У келгунига қадар сиз аспирин ичишингиз мумкин.

"Aнтибиотиклардан эҳтиёт бўлинг, – дея қўшимча қилди у. – Уларни қабул қилишдан олдин, шифокор билан маслаҳатлашишингиз керак". Aммо, унинг сўзларига кўра, ацикловир вирусларга қарши асосий дори ҳисобланади.

Шифокор, шунингдек, касалликнинг биринчи аломати пайдо бўлганда уйда ўтиришни, бошқалар билан учрашмасликни ва тиббий ёрдамга мурожаат қилишни маслаҳат берди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!