Коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига қўшимча тўловларнинг янги миқдори белгиланди

Коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига қўшимча тўловларнинг янги миқдори белгиланди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№461, 04.08.2020й) кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга ихтисослашган махсус поликлиникалар ("COVID марказ”) ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди:

👉 врач ходимларга - 2,5 миллион сўм;
👉 ўрта тиббиёт ходимларига - 1,5 миллион сўм;
👉 кичик тиббиёт ходимларига - 1,0 миллион сўм;
👉 бошқа ходимларга - 500 минг сўм.

Шунингдек, ушбу қарорга биноан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослашган тиббиёт мажмуалари негизида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус “1-сон Зангиота” ва “2-сон Зангиота” шифохоналари ташкил этилади.

Қуйидагилар:

👉 “Универсал” спорт мажмуасида ташкил этилган 750 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Ички ишлар вазирлигининг марказий госпиталига;

👉 “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ 1 ва 2-сон павильонида ташкил этилган 814 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Мудофаа вазирлигининг марказий ҳарбий клиник госпиталига;

👉 “Назарбек” соғломлаштириш масканида ташкил этилган 350 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Миллий гвардия ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга;

👉 Ёшлик спорт мажмуасида ташкил этилган 520 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Давлат хавфсизлик хизматининг марказий ҳарбий госпиталига;

👉 “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ 3 ва 4-сон павильонида ташкил этилган 1000 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона, Сергели туманидаги 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган 250 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона ва Олимпия захиралари спорт саройида 500 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Тошкент шаҳар ҳокимлигига бириктирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!